1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
6 февраля, 11:23 625 0

Бухорода портлаган кўп қаватли уй ноқонуний қурилгани айтилмоқда

Аввалроқ, Жиззах вилоятида “думалаб” тушган кўп қаватли уй ҳам ноқонуний қурилгани айтилганди.

Бухорода портлаган кўп қаватли уй ноқонуний қурилгани айтилмоқда
Фото: Бухоро вилояти ҳокимияти

Қурилиш вазирлиги томонидан 4 февраль куни Бухоро шаҳридаги 9 қаватли уйда содир бўлган портлаш бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.

Вазирликнинг маълум қилинишича, White Group Trading МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан мазкур кўп қаватли бинонинг қурилиш ишлари бошланган.  

Бу ҳақида маҳаллий ҳокимият ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонуний чора кўриши учун хабардор қилинган. 

Бухоро шаҳар ҳокимининг қарори билан хонадон ва савдо дўконлари эгалари билан тузилган келишув битимлари инобатга олиниб, МЧЖга 1 ва 2-қаватлари савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш ва юқори қаватларида кўп хонадонли турар жой биноси қурилишига рухсат берилган

Мазкур қарорга асосан вилоят “Аркада Архстрой Сервис” ХК томонидан лойиҳа ечимлари ишлаб чиқилган. Аммо лойиҳа вилоят шаҳарсозлик кенгашида тасдиқланмаган ва ижобий экспертиза хулосаси олинмаган. Шунингдек, тегишли рўйхатдан ўтмасдан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган. 

Шаҳарсозлик ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштирмасдан қурилиш ишларини олиб бораётганлиги учун инспекция ходимлари томонидан White Group Trading МЧЖ раҳбарига огоҳлантириш ҳам берилган. 

Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда прокуратура органларига бир неча бор ноқонуний қурилиш олиб бораётган White Group Trading МЧЖга нисбатан чора кўриш учун хатлар чиқарилган. 

Бундан ташқари тасдиқланган концепция лойиҳасини бузиб, ўзбошимчалик билан қаватлар сонини оширганлиги сабабли ноқонуний қурилаётган қурилмани бартараф қилиш учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига даво аризалари киритилган.

Суд томонидан эса 2020 йил 23 октябрда ноқонуний қурилишни бартараф қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган. 

“Ҳудудларда рухсатнома ва шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилаётган объектларда буюрмачининг техник, лойиҳачининг муаллифлик ва пудратчининг ички назорат тизими тўғри йўлга қўйилмаганини кўрсатмоқда”, - дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Жиззах вилоятида 6 қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушганди, мазкур бино ҳам ноқонуний қурилгани айтилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей