1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
5 февраля, 19:27 506 0

Президент ички йўлларни арзон қуришга оид андозаларни кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига қилган сафарининг охирги манзилида Фарғона туманига борди. 

Президент ички йўлларни арзон қуришга оид андозаларни кўздан кечирди
Фото: president.uz

Давлат раҳбари Фарғона сафари давомида Фарғона тумани Илғор маҳалласига бориб, ички йўлларни арзон қуришга оид андозаларни кўздан кечирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 39 минг километрга яқин ички йўллар тупроқли. Илгари қурилган кўчаларнинг ҳам кўпи ўйдим-чуқур бўлиб, яроқсиз ҳолга келган. Ушбу барча йўлларга асфальт ётқизиш жуда қимматга тушади.

Шу боис қум-шағал, оҳак тош, чақиқ тош, цемент каби маҳаллий материаллар аралашмасидан 5 хил қоплама варианти тайёрланган.

Шавкат Мирзиёев ушбу намуналарни кўздан кечирди. Соҳа мутахассислари йўл қопламаларининг таркиби, таннархи, сифати бўйича маълумот берди.

Президент бу ишланмаларни қўллаб-қувватлаб, уларни муҳандислик жиҳатидан такомиллаштириш, хомашё захиралари ва зарур техникаларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, энг маъқулини танлаш кераклигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров республикада жами 184 174 км автомобил йўллари мавжуд эканлиги, шундан 42 869 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 116 560 км ички хўжалик йўллари ва 24 745 км идоравий йўллар эканлигини маълум қилганди.

Президент шу тариқа Фарғона вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей