1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
5 февраля, 17:38 598 0

Энди президентлик, Парламент сайловлари октябрь ойида ўтказилади

Олдин сайловлар декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиларди.

Энди президентлик, Парламент сайловлари октябрь ойида ўтказилади
Фото: senat.uz

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.  

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ президентлик сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий вакиллик органларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Киритилаётган ўзгартишлар билан сайловларни октябрь ойида ўтказиш таклиф қилинди.

Қайд этилишича, сайлов муддатининг ўзгариши фуқароларнинг сайловларда фаол иштирок этишига ҳамда кузатувчилар ва сайловчилар учун қулай шароитлар яратилишига олиб келади.

Шу тариқа жорий йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари октябрда ўтказилади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей