1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
5 февраля, 15:14 623 0

ССВ Бухорода кўп қаватли уйда газ портлашидан жабрланганларнинг соғлиғи бўйича маълумот берди

Жабрланганлардан бирининг юз ва қўлларида 35 фоиз куйиш аниқланган, аҳволи нисбатан оғирроқ эканлиги маълум қилинди.

ССВ Бухорода кўп қаватли уйда газ портлашидан жабрланганларнинг соғлиғи бўйича маълумот берди
Фото: Бухоро вилояти ҳокимияти

Кеча, Бухоро шаҳри, И. Каримов кўчаси йўл ёқасида жойлашган 9 қаватдан иборат бўлган уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газни сизиб чиқиши натижасида портлаш юз берганди.  

ССВ хабарига кўра, портлашдан жабрланган 12 нафар бемордан 5 нафари филиалнинг нейрореанимация бўлимига “Миянинг ёпиқ шикастланиши ва мия чайқалиши” ташхиси билан ётқизилди. Аҳволи ўрта оғирликда. 2 нафар бемор умумий реанимация бўлимига жойлаштирилган. Уларнинг бир нафарининг юз ва қўлларида 35 фоиз куйиш аниқланган, аҳволи нисбатан оғирроқ. Иккинчи беморда кўкрак қафасининг ёпиқ шикастланиши кузатилган, унинг аҳволи қониқарли.   

Қолган беш нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатилган. Уларда ситуацион невроз (қаттиқ қўрқиш) ташхиси қўйилган бўлиб, зарур муолажалар амалга оширилгач, уйларига жавоб берилган. 

Бугун нейрореанимация бўлимидаги беморлардан бирига аҳволи яхшиланганлиги учун жавоб берилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей