1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
5 февраля, 11:38 617 0

Абдулла Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди

Ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи, оммавий эмлаш, савдо ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Абдулла Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди
Фото: Government.ru

Пайшанба куни Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва Олмаота рақамли форуми – 2021 доирасида бош вазир Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан учрашди, дея хабар бермоқда Россия бош вазири Матбуот хизмати.

Ҳукумат раҳбарлари санитар-эпидемиологик чекловлар туфайли март-апрель ойига кўчирилган Шавкат Мирзиёевнинг Москвага қиладиган давлат ташрифи бўйича тайёргарликни муҳокама қилишди.

“Имзолаш учун ҳужжатларнинг йирик пакети ишлаб чиқилмоқда. Биз шунингдек, мазмунли дастур тайёрлаяпмиз. Давлат ташрифига тайёргарликнинг энг муҳим босқичи Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг иккинчи йиғилиши бўлади. Бу икки томонлама ҳамкорликнинг миқёси ва муҳимлигини кўрсатади”, - дейди Михаил Мишустин.

Шунингдек, икки давлат айни вақтда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида аҳолини самарали ва хавфсиз вакцина билан оммавий эмлаш масалалари бўйича ҳамкорлик олиб борилаётгани таъкидланди.

“Коронавирусга қарамай, 2020 йилнинг 11 ойида ўзаро товар айланмаси 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ўсиб, $5,3 млрдга етди. Президентларимиз ушбу кўрсаткични $10 млрдга олиб чиқиш вазифасини қўйган. Умид қиламанки, биз сиз билан бунинг учун барча зарур ишни амалга оширамиз”, - дея таъкидлади Мишустин.

Абдулла Арипов ўз навбатида Россия ҳукуматини Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган “Класс” ҳамкорлик дастурини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Бундан ташқари, россиялик ҳамкасбининг солиқ соҳасида, алкоголь, тамаки маҳсулотлари, дори ва электроника воситаларини маркировка қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлардаги ёрдамини алоҳида тилга олди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей