Фирибгарлар 14 нафар фуқародан $5,5 мингдан олиб ўз ваъдаларини бажармайди. Бундан ташқари мигрантларнинг Беларусь ва Россияда оғир шароитда қолишига сабабчи бўлади.
Тошкент шаҳрида фуқароларни Европа давлатларига ноқонуний тарзда ишлашга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га хабар берди.
Фуқаро М.А. ва С.С.лар олдиндан тил бириктириб, Қ.М. ва бошқаларни ойига $2-3 минг тўланадиган ишга юбориш ҳамда ишчи визаларини олиб бериш эвазига жами $5,5 минг сўраган.
Бундан ташқари, улар 2019 йилнинг ноябрида 14 нафар фуқарони Киев шаҳрида ойига $500 тўланадиган қурилиш ишларида ишлаб, кейин Европага ишга ўтказиб беришга кўндирган. Аммо Киевдаги қурилиш фирмасида уларнинг паспортини олиб қўйиб, 75 кун давомида моддий жиҳатдан ўзига қарам қилган ҳолда оғир меҳнат шароитларида ишлатиб, $17,5 минг миқдоридаги иш ҳақларини бермайди.
Шундан сўнг ушбу фуқароларни Беларуснинг Гомель шаҳрига ва Россиянинг Москва шаҳрига олиб боришиб, шу ердан Европага ишчи визасини олиб бериши ҳақида такрор алдашади ва уларни турли қийинчиликларга дучор бўлишига сабабчи бўлишади.
Мазкур ҳолатлар бўйича фуқаролар М.А., С.С. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкентда жанжалдан кейин шифохонага ётқизилган талаба комадан чиқди
2020 йилда давлат ташқи қарзининг $5,5 миллиарди нефт-газ ҳамда электр-энергетика соҳасига йўналтирилган
Aбдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram