1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
5 февраля, 09:26 632 0

Хоразмда қизларни бошқа вилоятларга фоҳишалик учун сотиб юбораётган аёл ушланди

У шартли харидорга икки нафар қизни Самарқанд вилоятига 7 кунга сотиб юбораётганда қўлга олинган.

Хоразмда қизларни бошқа вилоятларга фоҳишалик учун сотиб юбораётган аёл ушланди
Фото: ИИВ

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан, қизларни фоҳишаликка мажбурлаб сотаётган шахс қўлга олинди.

2021 йил 2 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ ТХТБ бошлиғи номига келиб тушган аризага кўра, Р.М. исмли аёл, вояга етмаган қизларни уйида сақлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб, бир неча кунга бошқа вилоятларга 1000-1500 АҚШ долларига доимий равишда сотиб юбораётганлиги маълум қилинган.

Аризага мувофиқ олиб борилган тезкор тадбир давомида, 1989 йилда туғилган, Урганч шаҳар, Гурлан кўчасида яшовчи Р.М., шартли харидор сифатида жалб қилинган М.М.га 1 400 АҚШ доллари эвазига урганчлик 2002 йилда туғилган М.Ф. ҳамда 1999 йилда туғилган М.А.ни 7 кунга Самарқанд вилоятига фоҳишалик қилиб келиш учун сотиб, Хазорасп бекатига бориб М.М.дан пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Мга нисбатан Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей