1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
4 февраля, 17:12 487 0

2020 йилда йўл ва кўприк қурилиши соҳасида 11,5 млрд сўм талон-торож қилинган

Бир йил ичида йўл ва кўприк қурилиши соҳасида бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштириш бўйича 40 га яқин жиноят иши очилган.

2020 йилда йўл ва кўприк қурилиши соҳасида 11,5 млрд сўм талон-торож қилинган
Фото: everyday.uz

Транспорт прокуратураси 2020 йилда йўл ва кўприк қурилишида содир этилган жиноятлар ҳақида маълумот берди. 

Жумладан, Республика транспорт прокуратураси томонидан ўтган йилда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштириш ҳолати бўйича 40 га яқин жиноят иши очилган. Уларда йўллар қурилишидаги коррупцион ҳолатлар бўйича 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-торож этилгани фош этилди.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йўл ва кўприк қурилиши учун 2021 йилда таъмирланиши режалаштирилаётган 200 та кўприк таъмири учун 16 трлн сўм маблағ зарурлиги айтилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей