1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
4 февраля, 16:01 559 0

Жиззахда мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган. Мактаб мансабдорлари интизомий жазога тортилди

Айни пайтда турмуш қуриш истагидаги икки тарафнинг никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

Жиззахда мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган. Мактаб мансабдорлари интизомий жазога тортилди
Фото: Youtube

Жиззах вилояти Дўстлик тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 14-мактаб ўқувчиларидан бири А. Алиева (исм-шарифи ўзгартирилган) Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрикдан ўтказилганида унда хомиладорлик аломатлари аниқланган. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси хабар бермоқда.

Ҳолат бўйича ўша вақтнинг ўзида туман ИИБга хабар берилган ва ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аъломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, Дўстлик туман прокуратураси томонидан Алиеванинг хомиладорлиги ҳолати юзасидан ва Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича ўтказилган текшириш натижасига кўра, туман Халқ таълими бўлимига киритилган тақдимномага асосан 14-мактабнинг 4 нафар мансабдор шахсларига интизомий жазо қўлланилган.

Шу билан бирга, вояга етмаган Алиева ва Одиловларнинг оналари ўз фарзандларига таълим-тарбия бермаганликлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, тарафлар ўзаро турмуш қуриш истагини билдирганликлари сабабли Оила кодекси талабларига асосан уларнинг никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 238-мактабнинг 9-11-синф ўқувчилари билан гинекологлар томонидан жинсий мавзуда ўтказилган суҳбат кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Халқ таълими вазирлиги ҳолатни ўрганаётганини маълум қилди.

Ундан аввал Сенат раиси Танзила Норбоеванинг таълим муассасаларида жинсий тарбия дарслари ўтилиши бўйича айтган таклифи эътирозларга сабаб бўлганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей