1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
4 февраля, 15:01 568 0

Янгийўлда ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган шахс ушланди

У аввал судланган фуқаро бўлиб чиқди.

Янгийўлда ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: Миллий гвардия

Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган ва қочиб кетган нотаниш шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.  

Аввалроқ унга нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинганди.

Бугун, 4 февраль куни соат 10:00 ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБга топширган.

Олиб борилган суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам Жиноят кодекснинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.Т. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей