Жумладан, қурилишда 82 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва оқибатда 31 нафар ходим вафот этган, 51 нафари эса оғир тан жароҳати олган.
Ўзбекистонда 2020 йил давомида ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда махсус текширилган бахтсиз ҳодисалар сони 607 тани (2019 йил давомида 500 та) ташкил этди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилди.
2020 йил давомида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 693 нафар ходим жабрланган, шундан 201 нафар ходим ҳалок бўлган, 457 нафари оғир ва 35 нафари енгил тан жароҳати олган.
Тармоқлар кесимида таҳлил этилганда:
– саноатда 101 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган, унинг оқибатида 23 нафар ходим вафот этган ва 80 нафари эса оғир тан жароҳати олган;
– қурилишда 82 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган, унинг оқибатида 31 нафар ходим вафот этган ва 51 нафари эса оғир тан жароҳати олган;
– қишлоқ ҳўжалигида 18 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган, унинг оқибатида 12 нафар ходим вафот этган ва 15 нафари эса оғир тан жароҳати олган.
Ушбу бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш жараёнида 4 014 та аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 566 та ёзма кўрсатмалар берилган ҳамда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 403 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 4 149 млн сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.
63 та ҳолатда инспекторларнинг тегишли хулосалари асосида айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Тадбиркорлар ўзларида ўтказиладиган текширишлар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти яратилди
Иккита янги моделни ўзлаштириш UzAuto Motors’га $500 миллионга тушиши айтилди
Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti бўйича шартнома тузиш қайта йўлга қўйилмоқда
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram