1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
4 февраля, 12:28 462 0

Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиб ўқувчиларни жароҳатлади

Мактабдаги қурилиш ишларида 2019 йилда 3,3 млрд сўм сарфланган.

Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиб ўқувчиларни жароҳатлади
Фото: Халқ таълими вазирлиги

Янгийўл шаҳрида жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушди. Ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.  

Халқ таълими вазирлиги берган маълумотларга кўра, мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд сўм маблағ эвазига “Аҳмадхожи ал-Аваз” МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилиги қайта текширувдан ўтказилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей