1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
4 февраля, 11:37 552 0

Қашқадарёда ҳайдовчини урган транспорт бошқармаси ходими ишидан айрилди

Интернет саҳифаларида тарқалган видеолавҳа ўрганилганда, ушбу ҳолат ходимнинг ўз хизмат ваколатларидан четга чиқиш дея баҳоланган.

Қашқадарёда ҳайдовчини урган  транспорт бошқармаси ходими ишидан айрилди
Фото: Видеодан кадр

Қашқадарёда ҳайдовчига нисбатан куч ишлатган транспорт бошқармаси ходими ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, ушбу воқеа ҳақида аввалроқ интернет саҳифаларида видеолавҳа тарқалган ва мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ўрганиш олиб борган.

“Ҳақиқатан ҳам воқеа 2021 йил 30 январь куни Яккабоғ туманида содир бўлган. Ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ўрганиш ташкил этилди. Видеолавҳада акс этган вазият ўз хизмат ваколатларидан четга чиқиш, дея баҳоланди”, дейилади транспорт бошқармаси хабарида.

Хизмат вақтида ножўя хатти-ҳаракатни амалга оширгани учун ходим Б.М.га кескин чора кўрилди, у бошқарма бошлиғининг буйруғи билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей