1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 февраля, 16:52 382 0

Келаси ўқув йилидан Гулистонда турк тиббиёт олийгоҳи филиали очилади

Ўқиш жараёнида талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда таълим олади.

Келаси ўқув йилидан Гулистонда турк тиббиёт олийгоҳи филиали очилади
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Аввалроқ, Гулистонда тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиши, унда Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети филиалини очиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Муҳокамага чиқарилган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, мазкур филиал таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади.

Қайд этилишича, филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) ташкил этилади, бунда 30 фоиз талабалар университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар бўйича ўқитилади.

Нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланадиган ушбу филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилларида амалга оширилади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей