1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 февраля, 16:36 465 0

Тошкентда электромобилар учун 2 та қувватлаш станцияси ўрнатилди

Мутасадди ташкилотлар томонидан 2021 йилда МЭК 61851-1-Mode 4 стандарти бўйича иккита тезкор зарядлаш тизимлари ўрнатилиши режалаштирилганди.

Тошкентда электромобилар учун 2 та қувватлаш станцияси ўрнатилди
Фото: Энергетика вазирлиги

“Ўзбекнефтгаз”га қарашли “UNG Petro” МЧЖ тасарруфидаги Тошкент шаҳрида жойлашган 2 та АЁҚШда электромобилларни қувватлантириш станциялари ишга туширилди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур станциялар Чилонзор туманидаги Байналмuнал ҳамда Мирзо Улуғбек туманuдаги Чuнобод кўчаларида жойлашган АЁҚШларга шаҳарсозлик норма қоидаларига мувофиқ ўрнатилган.

Ҳозирда ушбу АЁҚШлардаги модуль станциялари ҳайдовчиларга хизмат кўрсатишни бошлаган.

Аввалроқ, президент қарорида ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиб, 2021 йилнинг январида пойтахтда МЭК 61851-1-Mode 4 стандарти бўйича иккита тезкор зарядлаш тизимлари ўрнатилиши режалаштирилгани ҳақида хабар бергандик

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей