1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 февраля, 11:41 466 0

Тошкентда ноқонуний равишда бошланган қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилди

Маълум қилинишича, эски “офис” биноси қайта таъмирланиб,  “кўп қаватли уй”га айлантирилаётган бўлган.

Тошкентда ноқонуний равишда бошланган қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилди
Фото: Қурилиш вазирлиги

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳудудида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биносидаги қурилиш ишлари тўхтатилди.

Қурилиш вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбиркор Ф. Эргашевга тумандаги мавжуд юридик хужжатга эга “офис” биносини “Ертўла қаватларида автотураргоҳ, пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган турар жой биноси”га ихтисослаштириб, реконструкция қилиш учун рухсат берилган. Шунингдек, бугунги кунда Ф. Эргашев ва “Creative arch design group” ўртасида лойиҳа-смета ишларини амалга ошириш учун шартнома қилиниб, лойиҳалаш ишлари олиб борилаётган бўлган. 

Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясининг маҳаллий аҳоли шикоятлари ортидан олиб борган текширувларига кўра, қурувчиларнинг ҳукуматнинг қатор қарорлари талабларини қўпол равишда бузган ҳолда назорат инспекциясини қурилиш-монтаж ишларини бошлашда хабардор қилмасдан ноқонуний равишда қурилиш-монтаж ишларини бошлаганлиги, қурилиш объектида муаллифлик ва техник назорати умуман олиб борилмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, қурувчилар 2020 йил 11 декабрда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб, белгиланган тартибда инструментал техник кўрик ўтказиш ҳамда текширув хулосасини олиб, белгиланган тартибда назорат инспекциясини хабардор қилиш мажбуриятини ҳам бажармаган.

Вазирликнинг маълум қилишича, юқоридагиларга асосланган ҳолда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Абдуллаева кўчаси 59-уй манзилида яшовчи “Кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши” объектида қурилиш ишларига маъсул шахс Эргашев Фаҳриддинга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-модда 7-қисмини қўллаб, кўриб чиқиши юзасидан 2020 йил 14 декабрда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Маъмурий судига тўпланган ҳужжатлар юборилган. 

Бунга қўшимча тарзда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей