1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 февраля, 10:53 1058 0

Янгийўлда 8 яшар қизни бегона шахс олиб кетмоқчи бўлди

Мазкур ҳолат Янгийўл шаҳар ИИБ ва прокуратура назоратига олинган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгийўлда 8 яшар қизни бегона шахс олиб кетмоқчи бўлди
Фото: Видеодан кадрлар

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳрида 8 яшар қизни бегона шахслар олиб кетмоқчи бўлганлиги ҳақида тарқалган хабар ўз тасдиғини топган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Янгийўл шаҳар ИИБ ва прокуратура назоратига олинган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Асосийси ўқувчи қиз соғлом ва ота-онаси ёнида. Мактабда дарсларида иштирок этмоқда.

Вилоят ИИББ маълумотига кўра, жорий йилнинг 29 январь куни 12:10 ларда Янгийўл шаҳрида яшовчи 2013 йилда туғилган, 1 синф ўқувчиси С.А. дарсини тугатиб мактабдан чиққан вақтида, унинг ёнига номаълум шахс келган ва у билан суҳбатлашган. Унга ширинлик олиб беришини айтиб, қўлидаги мактаб сумкасини олиб биргаликда бозор томонга ҳаракатланган.

Улар бироз йўл юргандан кейин қизалоқ у билан кетмаслигини айтиб, хархаша қилиб йиғлай бошлаган. Шундан сўнг у қизга мактаб сумкасини қайтариб берган ва ўзи йўлда давом этган. 

Ҳолат юзасидан келиб тушган хабарга асосан шаҳар ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари бошланган.

Суруштирув давомида қизнинг ота-онаси видео тасвирда акс этган шахсни танимаслигини маълум қилган.

Ҳозирда ушбу шахснинг кимлигини аниқлаш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суруштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей