1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
2 февраля, 15:14 524 0

Навоийда ёнғин чиққан омборхона 9 соат деганда тўлиқ ўчирилди — видео

Ёнғинни ўчиришга 13 махсус техника, ёнғин-қутқарув экипажлари ва “Тинчлик” ёнғин ўчириш поезди жалб этилган.

Навоийда ёнғин чиққан омборхона 9 соат деганда тўлиқ ўчирилди — видео
Фото: Видеодан кадр

ФВВ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 31 январь куни соат 22:07 да Навоий вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Навоий шаҳрида жойлашган “Бахт текстиль” МЧЖ корхонаси омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.    

Ҳолат бўйича зудлик билан Навоий шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:10 да воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:30 да қуршаб олиниб, 1 февраль куни соат 07:05 да тўлиқ бартараф этилган. 

Ҳодиса жойига 13 махсус техника ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, “Тинчлик” ёнғин ўчириш поезди жалб этилган. Ҳодисада вафот этган ёки жароҳат олганлар йўқ. 

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда. Айни вақтда вазият юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей