1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
2 февраля, 14:59 645 0

Мирзо Улуғбек туманида банк ходими 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини “еб юборди”

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мирзо Улуғбек туманида банк ходими 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини “еб юборди”
Фото: UzNews.uz / Иллюстрация

АТ “Халқ банки” Мирзо Улуғбек филиалининг сайёр касса ҳисобчи-назоратчиси Т.Т. пенсия пулларини талон-торож қилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.

У 2020 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг январь ойига қадар бўлган даврда ўзига ишониб топширилган жами 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан ўзлаштириб юборган.

Мазкур ҳолат бўйича Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей