1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
2 февраля, 11:58 501 0

Халқ таълими тизимидаги бўш иш ўринлари сони айтилди

Энг кўп пойтахт, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида вакант жойлар бор.

Халқ таълими тизимидаги бўш иш ўринлари сони айтилди
Фото: Иллюстрация / Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, бугунги кунда ish.uzedu.uz сайтида республика бўйича жами 987 та вакант ўринлар мавжуд. Уларнинг 731 таси раҳбар ва ўринбосар, 219 таси педагог ва 37 таси турли хил бошқа лавозимларга тўғри келади.

Ушбу маълумотларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда сайт орқали эълон берилган бўш иш ўринлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи эканлигини кўриш мумкин, жами иш ўринлар сони 183 та, шундан 43 таси раҳбар, 116 таси педагог, 24 таси бошқа лавозимларига тўғри келади.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти халқ таълими бошқарув органларида 121 та бўш иш ўринлари, Самарқанд вилоятида 113 та, Тошкент вилоятида 89 та, Бухоро вилоятида 85 та, Наманган вилоятида 73 та вакант лавозимлар мавжуд.

Шу билан бирга Андижон вилоятида 13 та, Хоразм вилоятида 19 та, Қорақалпоғистон Республикасида 24 та бўш иш ўринлари бор.

Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бошлаб ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей