Ҳукумат 2021-2025 йилларда 15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёллар, бола эмизувчи аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга оид лойиҳасини эълон қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Республикада оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига чиқарилди.
Лойиҳага мувофиқ, республикада оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида қуйидаги тартиб ўрнатилади.
а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:
6 — 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;
2 — 10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;
б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:
ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3 — 15 ёшдаги болалар йод препарати билан;
35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;
в) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, 2021 — 2025 йилларда 15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёллар 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул таъминланади.
15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёлларга поливитамин махсус комплексларини ва болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситаларини сотиб олишга зарур маблағлар ажратилади.
Навоийда 130 тоннали янги олтин кони топилди
ФВВ Яккасарой тумани кичик саноат зонасидаги ёнғин бўйича маълумот берди — видео
Расман: 2023 йил Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram