Ўз вақтида фанлардан баҳо олмаган талабалар 3-семестр учун қўшимча маблағ тўлаб ўқийди.
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов кредит-модуль тизимидаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, олий таълим муассасаларида таълим жараёнини кредит-модуль тизимида ташкил этиш ишлари 2020/21-ўқув йилидан жорий этиб келинмоқда. Асосий ўзгаришлар — илгари 38-40 ҳафта бўлган ўқув ҳафталари кредит-модуль тизими жорий этилганидан сўнг 36 ҳафтага туширилган. Бундан ташқари, академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5-8 ойга туширилган.
"Талаба бир семестрда 15 ҳафта таҳсил олади. Агар бир семестрга 18 ҳафта ажратилган бўлса, унинг икки ҳафтаси талабалар учун ўзлаштирилмаган фанларини ўзлаштиришга, яна бир ҳафтаси янги фанлар ҳамда ўқитувчиларни танлашга сарфланади.
Яна бир муҳим жиҳати — учинчи, ёзги семестр ҳам қўшилган. Бу — таътил даврига тўғри келади ва талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча маблағни амалга оширади”, - деди Абдували Холиқов.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram