1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
1 февраля, 16:40 728 0

Тошкентда 38 ёшли пиёда Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этди

Воқеага пиёданинг белгиланмаган ҳудуддан кесиб ўтгани ва ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкентда 38 ёшли пиёда Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этди
Фото: UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ жорий йил 31 январь куни Яшнобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, якшанба куни соат 20:15 да Яшнобод туманидаги Охангарон кўчасида (“Шош” ресторани қаршисида) Nexia русумли автомобилни бошқариб борган 26 ёшли Бекзод М. 38 ёшли пиёда Тошкент вилоятилик Саъдулла М.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормасдан ҳаётдан кўз юмган. 

ЙТҲнинг тахминий сабаби сифатида ҳайдовчи йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолгани айтилмоқда.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей