1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
1 февраля, 15:17 647 0

Халқ таълими тизимидаги 70 млрд сўм ўғрилик қандай амалга оширилгани ва бунга йўл қўйган сабаблар айтилди

Халқ таълими вазири ўринбосари ўтган йилда тизимдаги молиявий камчиликлар, ўғриликлар ҳажми жами 200 млрд сўмдан ошганини маълум қилди.

Халқ таълими тизимидаги 70 млрд сўм ўғрилик қандай амалга оширилгани ва бунга йўл қўйган сабаблар айтилди
Фото: Видеодан кадр

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов матбуот анжуманида халқ таълими тизимида 70 млрд сўм ўғрилик қайси йўллар билан амалга оширилгани, бунга имкон берган сабабларни айтди.  

“Халқ таълими тизими марказлашган бухгалтерия тизимида ишлайди. Булар нақд пулдаги ўғрилик. Андижонда бунақа ҳолатда – 20 млрд бўлди. Ундан ташқари ишламаган қисми учун қўшиб ёзиш. Яна нотўғри лавозим маошларини қўллаш. Афсуски, яна бир ҳолат малака тоифа сертификатларини қалбакилаштириш ҳолатлари ҳам учрамоқда", дейди Темур Комилов

Вазир ўринбосари ушбу ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталаркан “бизда иш ҳақини ҳисоблаш бўйича меъёрий база ниҳоятда кўп. 10 дан зиёд ҳужжатлар бор. Иккинчиси, шу пайтгача тизимда инсон омили жуда катта бўлган. Буларга қарши тегишли ишлар олиб боряпмиз”, деди.

Маълум қилинишича, 2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йилда жами аниқланган молиявий камчиликлар 200 млрд сўмдан ошган. 6110 та ҳолатда эса 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда бюджет ўтказилган назорат тадбирларида қонунбузилиш ҳолатлари  энг кўп Халқ таълими вазирлиги тизимида кузатилгани аниқланганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей