1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
1 февраля, 12:31 731 0

“Ипподром”да қуриладиган дўконни аукционда ютиб беришни ваъда қилган бозор ходимлари ушланди

Улардан бири фуқарога қурилиши режалаштирилган дўконлардан бирини аукционда ютиб олиб беришни бозор муҳандиси А.С. орқали ҳал қилиб беришини айтиб $25 минг сўраган.

“Ипподром”да қуриладиган дўконни аукционда ютиб беришни ваъда қилган бозор ходимлари ушланди
Фото: Google Earth

“Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖда қурилиши режалаштирилган дўконни 25 000 АҚШ долларига аукцион орқали олиб бермоқчи бўлган бозор масъули ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош рокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖда дўкон сотувчиси бўлиб ишловчи Н.Р. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, мазкур савдо комплекси ҳудудида қурилиши режалаштирилган савдо дўконларидан бирини аукцион савдоси орқали ютиб олиб бериш масаласини бозор муҳандиси А.С. орқали ҳал қилиб бериши эвазига 25 000 АҚШ доллари сўраб, шундан 9 400 АҚШ долларини муқаддам қўлга киритиб, қолган 15 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шундан сўнг, Н.Р. нинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ капитал қурилиш бўлими бош муҳандиси А.С. дўкон сотувчисидан 10 000 АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далил билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан А.С. ва Н.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей