1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
1 февраля, 09:37 458 0

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг кийиниш маданиятига оид тарғибот ишлари олиб борилади

Ҳукуматнинг ҳудудлардаги ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида  “Аёллар маслаҳат кенгаши” тузишга доир қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг кийиниш маданиятига оид тарғибот ишлари олиб борилади
Фото: Иллюстрация / t.me/mahallavaoilainfo

Маҳаллаларда “Аёллар маслаҳат кенгаши” фаолияти йўлга қўйилади. Бу борадаги Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, Кенгаш учун ҳар бир фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектларида алоҳида хоналар ажратилади ҳамда кенгаш аъзоларининг ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Кенгашнинг асосий мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, “одобли қиз”, “иффатли келин” ва “маърифатли аёл” ғояларини тарғиб этиш.

Шунингдек, ҳужжат лойиҳаси билан Кенгашнинг асосий вазифалари ҳам белгилаб берилмоқда. Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлик даражасини аниқлаш, уларга мотивация бериш, тўғри ва аниқ мақсад қўйишига, ўз-ўзини англашига кўмаклашиш кабилар шулар жумласидан.

Шу билан бирга “одобли қиз”, “иффатли келин” ва “маърифатли аёл” ғояларини кенг тарғиб этиш орқали қизларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ қоидалари асосида тарбиялайди, кийиниш маданиятига риоя қилиш масалаларини кенг тарғиб қилади.

Маълумот учун, қарор лойиҳаси билан фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси тўғрисида намунавий низом ҳам тасдиқланади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей