1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
1 февраля, 08:48 691 0

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовларида қатнашувчи кўнгиллилар сони оширилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги бунга изоҳ берди ва сабабларини айтди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовларида қатнашувчи кўнгиллилар сони оширилди
Фото: t.me/vaksinauzb

Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинасининг учинчи синов босқичларида эндт 5 минг нафар кўнгилли эмас, балки 9 минг нафар кўнгилли иштирок этишини маълум қилди.

Вазирлик тадқиқот кўламининг кенгайтирилишига тадқиқот иштирокчилари сонининг иккинчи ва учинчи доза эмлаш босқичида камайиш эҳтимоли мавжудлиги ҳамда Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани боис, коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш қийинлашаётгани сабаб бўлганини айтмоқда.

“Негаки, вакцинанинг таъсири организмга вирус таъсир қилганда аниқланади”, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, вакцина синовларида иштирок этаётган кўнгиллиларнинг ярми вакцина эмас, плацебо оляпти.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей