1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
30 января, 17:29 1058 0

Тошкент вилояти прокурори ва ИИББ бошлиғи лавозимидан олиниб, яна маълум муддатга ўз жойларида қолдирилди

Улар эндиликда, "вазифасини бажарувчи" мақомида вақтинча ишлайдилар.

Тошкент вилояти прокурори ва ИИББ бошлиғи лавозимидан олиниб, яна маълум муддатга ўз жойларида қолдирилди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бугун, 30 январь куни Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов кун тартибидаги масала юзасидан фикр билдириб,  вилоят сектор раҳбарларининг лавозимга муносиблик масаласи ҳам айни пайтда давлат раҳбарининг эътиборида эканини таъкидлади. 

Хусусан, вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, "вазифасини бажарувчи" мақомида вақтинча ишлаши, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши айтилди. 

"Бу қарор, берилган муддат бу икки раҳбарга ўзини кўрсатиш учун имконият" дея таъкидланди йиғилишда.

Аввалроқ, Тошкент вилоятига ҳам янги ҳоким тайинлангани маълум қилинганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей