1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
30 января, 13:33 1622 0

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Рустам Холматов ҳокимликдан кетди. Президент аввалроқ битта вазир ва битта ҳокимни ишдан олишини айтганди.

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди
Фото: Sputnik

Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.  

Бу лавозимда ишлаб келган Рустам Холматов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Даврон Ҳидоятов 2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилганди.

Кеча, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей