1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
30 января, 12:07 899 0

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди — фото

Шунингдек, Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди — фото
Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи президент хотирасига ҳурмат кўрсатди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Маросимда президент администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей