1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
29 января, 21:18 1067 0

Ўзбекистон айрим давлатларга қўйилган чекловларни яна узайтирди

Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори билан чеклов муддати иккинчи марта узайтирилмоқда.

Ўзбекистон айрим давлатларга қўйилган чекловларни яна узайтирди
Фото: Uzbekistan Airports

Бошқа мамлакатлардан коронавируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш борасида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатлари билан халқаро авиарейсларга (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали Ўзбекистонга кириш) нисбатан чекловлар жорий йил 1 мартига қадар узайтирилди.  

Аввалроқ, Республика махсус комиссияси томонидан ушбу давлатларга нисбатан дастлаб 2021 йил 10 январгача, кейин 1 февралга қадар чеклов киритилганди.

Шунингдек, қоидага кўра:

—  юқорида номлари саналган давлатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистонга киритилмайди;

—  сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олинади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей