1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
29 января, 10:39 774 0

Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

Киритиладиган ўзгаришларга кўра иш ҳақи ва стипендия миқдори, бензин нархи оширилади. БҲМ миқдори ҳам мос равишда кўтарилмоқда.

Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 1 февралдан қуйидаги ўзгаришлар кучга киради.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди;  

Қуйидагиларнинг янги миқдорлари белгиланади:

– Базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 245 000 сўм;

– Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

14  ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

–  1 нафар бола билан – 144 100 сўм;

–  2 нафар бола билан – 238 700 сўм;

–  3 нафар бола билан – 334 400 сўм.

Тошкент шаҳрида қоғозли ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилади. Ушбу санадан имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари фаоллаштирилади.  

Фарзанд туғилганликни қайд этиш соддалаштирилади. Яъни бу билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш бошланади: электрон тиббий маълумотномани шакллантиришдан бошлаб бир марталик нафақа пулини тўлашга қадар.

Қуйидаги товарлар учун  янги солиқ ставкалари амал қила бошлайди:  

- тамаки маҳсулотларининг айрим турлари;

- алкоголли маҳсулотлар;

- нефть маҳсулотларининг айрим турлари.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей