1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 января, 17:52 784 0

Энди абитуриентлар чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин

2021/2022 ўқув йили қабулида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.

Энди абитуриентлар чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин
Фото: Давлат тест маркази

Давлат тест маркази директори Мажид Каримов 2021/2022 ўқув йили қабулидаги тест синовларида кутилаётган янгиликлар ҳақида гапираркан, абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи яратилишини маълум қилди.   

Бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.

—  Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади. Бу ўзгариш ҳам абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин оширади, - дейди Мажид Каримов.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей