1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
28 января, 17:27 737 0

Тошкентда онлайн-аукцион тарихидаги энг қиммат лот сотилди

"Тошкент савдо маркази" (собиқ ГУМ) онлайн-аукцион орқали рекорд даражада 242,8 млрд сўмга сотилган.

Тошкентда онлайн-аукцион тарихидаги энг қиммат лот сотилди
Фото: e-auksion.uz

Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Тошкент савдо маркази" (собиқ ГУМ) онлайн-аукцион орқали 242,8 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Бу 2017 йилда e-auksion ишга туширилганидан бери энг қиммат лотга айланган.

"Тошкент савдо маркази" ўтган йилнинг августида аризалар йўқлиги сабабли аукционга қайта қўйилган ва лотнинг бошланғич нархи 10 фоизга камайтирилиб, 273 млрд 150 млн сўмни ташкил қилганди.  

Маълум қилинишича, ушбу лот бўйича ягона аризани фақатгина битта иштирокчи – “Buyuk Eco Savdo” МЧЖ топширган. Компания 2019 йилда халқ хўжалиги маҳсулотлари ва арраланган бино материалларини импорт қилиш мақсадида тузилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей