1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
28 января, 17:00 738 0

Қоровулдан учта туман ИИБларининг сохта штамп ва муҳрлари чиқди. У автомашиналарни техник кўрикдан “ўтказиб” келган

Шунингдек, унга тегишли автомобиль салонидан 14,9 млн сўм пул, тўлдирилмаган реквизитлар, газ баллон синов актлари ва бошқа ашёвий далиллар топилган. 

Қоровулдан учта туман ИИБларининг сохта штамп ва муҳрлари чиқди. У автомашиналарни техник кўрикдан “ўтказиб” келган
Фото: Видеодан кадр

Чуст туманида яшовчи фуқаронинг жорий йил 26 январь куни вилоят ИИБга ёзган аризасига кўра, “Яшка” лақабли шахс 60 минг сўм пул эвазига унинг транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказилгани ҳақида муҳр қўйиб бериши мумкинлигини айтган. 

Фуқаронинг аризасига асосан, шу куни ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Наманган вилояти бўлими ва ЙҲХБ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида кимёвий ишлов берилган пулларни “Яшка” лақабли фуқаро аризачидан олган вақтда холислар гувоҳлигида қўлга олинди.

Тадбир давомида олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахснинг Поп туманида яшаши, муқаддам Жиноят кодексининг турли моддалари билан судланганлиги, ҳозирда эса тумандаги ташкилотлардан бирида қоровул бўлиб ишлаб келаётгани маълум бўлди. 

Унинг қоровулхонаси кўздан кечирилганда Поп, Чуст ва Тўрақўрғон туманлари ИИБларининг сохта штамп ва муҳрлари борлиги аниқланди. Шунингдек, фуқарога тегишли ВАЗ 2107 русумли автомашинадан 14 миллион 900 минг сўм пуллар, тўлдирилмаган реквизитлар, газ баллон синов актлари ва бошқа ашёвий далиллар текшириб кўриш учун олинди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей