1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 января, 15:52 414 0

Сардоба тошқинидан сўнг кўп қаватли уйлар қурилишига сарфланган маблағ ҳажми маълум қилинди

Қайд этилишича, тошқиндан жабрланган 4 541 та фуқарога 181,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилган.

Сардоба тошқинидан сўнг кўп қаватли уйлар қурилишига сарфланган маблағ ҳажми маълум қилинди
Фото: president.uz

Сардоба тошқинидан сўнг техноген офатдан жабрланган 4 790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилган. Бу ҳақда АОКАда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Шундан, 4 541 та фуқарога 181,6 млрд сўм (40 млн сўмдан) ва 249 та фуқарога 5,0 млрд сўм (20,0 млн сўмдан) пул маблағлари пластик карталарга ўтказиб берилган.

–  Тошқини оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, 2 640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилди. Мазкур кўп қаватли уйларнинг нархи шартнома бўйича 855,4 млрд сўмни ташкил қилган, - дейди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари.

Шунингдек, 2 577 та хонадон республика, вилоят ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан ўрганилиб, қуръа ташлаш йўли билан эгаларига топширилгани қайд этилди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей