Ташкилотларга ходимлар сони, ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган ходимлар, улар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этганлигига қараб баллар берилади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги “Соғлом турмуш тарзи” платформасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги лойиҳани муҳокамага чиқарди.
2021 йилнинг 1 мартдан бошлаб Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Соғлом турмуш тарзи” платформасида рўйхатдан ўтган ва ундан фойдаланган жисмоний шахслар сонига ҳамда уларнинг спорт натижаларига қараб вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳар чорак якуни бўйича рейтинги тузилади ва улар фаолиятига Вазирлар Маҳкамаси томонидан баҳо берилади.
Спорт натижалари бўйича ғолиб ташкилотларни аниқлаш қуйидагича амалга оширилади:
— “Соғлом турмуш тарзи” платформасидан рўйхатдан ўтган ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) – 25 баллгача;
— бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган энг кўп ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбата фоизда) – 20 баллгача;
— ушбу спорт натижаларини энг кўп мунтазам равишда (ҳар бир ходим 7 кунда камида 2 марта) давом эттираётган ташкилот ходимлари сони учун – 20 баллгача;
— бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган ташкилотнинг 50 ёшдан ошган энг кўп ходимлари учун қўшимча равишда – 10 баллгача баҳоланади.
— ташкилотларда раҳбар ва ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун махсус спорт комплекслари (тренажёр, фитнес заллар ва бошқалар) ташкил этилганлиги – 10 баллгача;
— ташкилот ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилганлиги (ҳафтада камида бир марта) – 15 баллгача.
Ҳар чорак якунида рейтинг баллари натижалари бўйича “намунали” деб топилган ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш мос равишда туман (шаҳар), ҳудудий ва Республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Тошкентда жанжалдан кейин шифохонага ётқизилган талаба комадан чиқди
2020 йилда давлат ташқи қарзининг $5,5 миллиарди нефт-газ ҳамда электр-энергетика соҳасига йўналтирилган
Aбдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram