1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
28 января, 13:13 577 0

Яна бир хусусий бандлик агентлиги мансабдорлари турли муддатларга қамалди

Агентлик мансабдорлари жами 1 087 нафар фуқарога 8 млрд сўмлик моддий зарар етказгани маълум қилинди. 

Яна бир хусусий бандлик агентлиги мансабдорлари турли муддатларга қамалди
Фото: Recruit consulting work ХБА

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида республика бўйлаб минглаб фуқароларни хорижга ишга юбориш билан алдаб олинган пулларни ўзлаштириб юборган яна бир хусусий бандлик агентлиги вакиллари устидан суд ҳукми ўқилди.

Суд тергови жараёнида маълум бўлишича, “Recruit consulting work xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдорлари жами 1 087 нафар фуқарога 8 млрд сўмлик моддий зарар етказган. 

Суд ҳукмига кўра, ХБА раҳбари Аллабердиев Жаҳонгир ЎзРЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,б” бандлари ва 25,168-модда 4-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Шунингдек, бандлик агентлигининг бошқа мансабдор шахсларига ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Судланувчи Алишер Эргашев ЎзРЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “б” бандлари ва 25,168-модда 4-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, БҲМнинг 410 баравари миқдорида, яъни 91 млн 430 минг сўм миқдоридаги жарима жазоси тайинланди. У етказилган зарарларни ўз вақтида қоплаб бергани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан боғлиқ бўлмаган жазо чораси қўлланди ва суд залидан озод қилинди.

2020 йил октябрида мазкур ХБАнинг жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юборилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Korean and migrations” ХБАнинг жиноий иши доирасида Яккасарой туман суди 12 нафар фуқарога нисбатан ўз ҳукмини эълон қилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей