1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
28 января, 10:28 563 0

Ўзбекистон коррупция бўйича жаҳон рейтингида 7 поғона кўтарилди

Коррупцияни қабул қилиш индексида 26 балл тўплаган Ўзбекистон Марказий Осиёда учинчи бўлди.

Ўзбекистон коррупция бўйича жаҳон рейтингида 7 поғона кўтарилди
Фото: Видеодан кадр

Transparency International 2020 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди.  

Янги рейтингда Ўзбекистон ўз ўрнини 7 поғонага яхшилаб, 180 та давлат орасида 146-ўринни эгаллади. Ўтган йилда мамлакат 153-ўринда эди. 

Рейтингда Ўзбекистон 26 баллни қайд этди, бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади.

Коррупцияни қабул қилиш индекси давлат секторида коррупция даражасини акс эттириб, уни ишлаб чиқишда қатор манбалардан, шу жумладан, экспертлар баҳолари ва ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида ўтказилган сўровномалардан фойдаланилади.

Марказий Осиёда энг яхши кўрсаткични 38 балл тўплаган Қозоғистон (94-ўрин), Қирғизистон (124-ўрин) кўрсатган. Тожикистон ва Туркманистон мос равишда 149 ва 165-поғонани банд қилган.

Рейтингда 88 балл тўплаган Янги Зеландия ва Дания энг яхши деб топилган.

Энг ёмон кўрсаткич 12 балл тўплаган Жанубий Судан ва Сомалида қайд этилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей