1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
28 января, 09:36 885 0

Дрон ёрдамида чегарадан ўтказилган Макаров тўппончасини сотиб олганлар қўлга олинди — видео

Пойтахтда яшовчи 2 нафар йигит Қозоғизистон фуқаросидан $4 мингга ўқотар қурол сотиб олган.

Дрон ёрдамида чегарадан ўтказилган Макаров тўппончасини сотиб олганлар қўлга олинди — видео
Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида яшовчи икки фуқаро Тошкент туманидан ўтувчи ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинида дрон ёрдамида Қозоғизистондан контрабанда йўли билан юборилган ўқотар қуролларни олган вақтларида қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида маълум қилинди.  

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги Макаров тўппончаси эканлиги ва ўқдонида 6 дона ўқ бўлган.

Терговга қадар текширувда аниқланишича, йигитлар ушбу қуролни Қозоғизистон фуқаросидан $4 мингга сотиб олган. 

Ушланганлардан бири 2012 йилда 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш), 2019 йилда 169-моддаси (Ўғрилик) билан айбли деб топилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей