Аёлнинг таниши болани шартли харидорга сотишда даллоллик қилган.
ИИВ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 24 январь куни ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган М.Қ. Қўқон шаҳрида яшовчи таниши 1978 йилда туғилган З.Қ. Нурафшон шаҳрига келиб М.Қ.нинг 2018 йилда туғилган ўғли (А.А.) ни шартли харидорга $4 000 эвазига сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қ. аввал хам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди 2016 йилда туғилган ўғли (М.Қ.)ни моддий манфаат эвазига бериб юборганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.ларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тадбир сўнгида 2018 йилда туғилган А.А.нинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, отасига қайтарилган. Суҳбат давомида боланинг отаси аёли М.Қ. уни алдаб боласини уйдан олиб чиқиб кетганини, бундан хабари бўлмаганини ва қаттиқ таассуфда эканлигини билдирган.
Ўзбекистонда COVID-19’га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилди
Қўқонда чиқинди кўп ташланадиган марказий кўчаларга видеокамералар ўрнатилди
Хўжайлида 3 фуқарони девор босиб қолди. Барчаси ҳодиса жойида вафот этган
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram