1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
27 января, 21:29 838 0

Ангренда 2,5 ёшли қизча “ота”сининг калтагидан сўнг вафот этган

Жиноят содир бўлган ҳудуднинг профилактика инспектори ва маҳалла раисига “ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинди.

Ангренда 2,5 ёшли қизча “ота”сининг калтагидан сўнг вафот этган
Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Бугун, 27 январь куни Ангрен шаҳрида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов бошчилигида кенг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14 январь куни содир бўлган жиноят – икки ярим яшар қизалоқнинг ўлими тафсилотига кўра, жиноят содир этганликда гумонланган шахс – бир неча ойдан буён таниши билан никоҳсиз яшаб келаётган Анвар Раимов (исми шарифи ўзгартирилган) таниши Зилола (исми ўзгартирилган) ва унинг 2018 йилда туғилган қизи билан бир неча ойдан буён ижара уйда яшаб келган. 

14 январь куни эса Зилола қизини уйда қолдириб дўконга чиқиб кетган. Шу вақтида бола йиғлаб хархаша қилгани учун уни тинчлантириш мақсадида Анвар боланинг бош қисмига урган ва шу билан қизалоқ жим бўлиб қолган. 

Ҳолат юзасидан тайинланган экспертиза хулосасига кўра қизалоқ олган тан жароҳатлари юзасидан вафот этганлиги тасдиқланган.

Гумонланувчи йиғилишда ўз пушаймонлигини билдириб, халқдан узр сўради.

Йиғилиш сўнгида Бош бошқарма бошлиғи томонидан хизматида камчиликларга йўл қўйган ҳудудий профилактика инспектори ва маҳалла раисига “ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей