Энди улар тегишлича ёшларнинг муаммосини ўрганиш ва ҳал этиш масалалари билан ҳам шуғулланадилар.
Бугун, 27 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокама қилиняпти.
Йиғилишда бугунги кунда мамлакатда аҳолининг қарийб 55 фоизини ёшлар ташкил қилиши, шу билан бирга уларнинг муаммолари ҳам етарлича эканлиги таъкидланди.
Президент мазкур муаммоларни ҳал этишда иккита муҳим йўналишга эътиборни қаратиш зарурлигини таъкидлади. Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўлса, иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдир.
Шунингдек, бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз экани қайд этилди.
Йиғилишда бу муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Унга мувофиқ,
– ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;
– солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;
– ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;
– туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади.
Навоийда 130 тоннали янги олтин кони топилди
ФВВ Яккасарой тумани кичик саноат зонасидаги ёнғин бўйича маълумот берди — видео
Расман: 2023 йил Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram
Барака топинг. Биз ёшларни ўйлаганингиз учун катта рахмат. Ишонаманки бу саъй-харакатлар узок кишлок ахолисига хам етиб боради