1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
27 января, 16:18 807 0

Тошкентда қалбаки 50 минг сўмлик купюраларни тайёрлаётган хонадон фош қилинди

Шайхонтоҳур туманида қалбаки пул ишлаб чиқараётган хонадон фаолияти фош этилди.

Тошкентда қалбаки 50 минг сўмлик купюраларни тайёрлаётган хонадон фош қилинди
Фото: UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Шайхонтоҳур туман бўлими ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.А. ва Ш.К.лар ўзларининг ёнидаги жами 27 дона қалбаки 50 минг сўмлик купюраларнинг 20 донасини фуқаро А.га 300 минг сўмга ўтказган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Шунингдек, тадбирда фуқаролар қалбаки пулларни шериги Е.Р.нинг хонадонида ясаганликлари аниқланиб, ушбу хонадондан 50 минг сўмлик қалбаки купюра, рангли принтер, ноутбук ва бошқа товарлар ашёвий далил сифатида олинган.

ДХХ Матбуот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей