1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 января, 15:23 477 0

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар жазоси енгиллаштирилмоқда

Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жарималар миқдорини айбдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилашни таклиф қилишди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар жазоси енгиллаштирилмоқда
Фото: ИИВ ЙҲХББ

2021 йил 27 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Лойиҳа билан йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солиш белгиланяпти. Амалдаги қонунчиликда фуқароларга БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима белгиланган.  

Шунингдек, қонун лойиҳасида белгиланаётган нормаларга мувофиқ, поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Амалдаги қонунчиликка кўра бу БҲМнинг бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солинади.  

Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жарималар миқдорини айбдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳамда зарур инфраструктура мавжуд бўлмаган ва мажбурликдан содир этилган қоидабузарликларга нисбатан жарималар миқдорини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей