1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 января, 13:33 385 0

“Газ заправка”ларда газнинг талон-торож қилинишини олдини олувчи тизим яратилмоқда

Газ тақсимотини мувозанатлаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим жорий этилиши қатор муаммоларни бартараф қилиши таъкидланмоқда.

“Газ заправка”ларда газнинг талон-торож қилинишини олдини олувчи тизим яратилмоқда
Фото: Иллюстрация

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ишини сифатли ташкил этиш, уларда автотранспортга хизмат кўрсатилишини яхшилаш мақсадида сиқилган газ сотилиши ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.

Қайд этилишича, АГТКШда ўтказилаётган текширувлар давомида газ ўлчаш ускунасига АГТКШ эгаларига “фойда” келтиришга хизмат қиладиган ташқи таъсир ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмоқда. Газнинг бу тарзда талон-торож қилиниши, шунингдек айрим АГТКШларда мижозларни жалб қилиш учун бошқаларга нисбатан нархларни вақтинча камайтириш имконини бериб, бу эса автотранспорт эгаларида реал нархлар борасида янглиш фикрлашига олиб келмоқда ва одамларнинг асоссиз норозиликларига сабаб бўляпти.  

Сиқилган газ сотилиши ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими транспортировка вақтида олинаётган ва юборилаётган маълумотларни аниқ ҳисобга олиш, газ оқими кирими ва чиқимини назорат қилиш имконини бергани ҳолда ҳисоб жараёнида инсон омилини бартараф этишга хизмат қилади.

Бундан ташқари айниқса совуқ кунларда уйи АГТКШ яқинида жойлашган истеъмолчилардан доимий равишда газ босими камайиб кетаётганлиги тўғрисида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Газ тақсимотини мувозанатлаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим жорий этилиши билан мазкур муаммо ҳам бартараф этилади.

АГТКШларда газ етказиб берилиши ва унинг автотранспорт воситаларига сотилиши жараёнларининг шаффофлиги қонунбузарликларга барҳам бериш ва ишларни сифатли йўлга қўйиш имконини беради.

АГТКШларда автотранспорт воситаларига сотилган газ миқдорини онлайн назорат қилиш жорий этилгач, газ ўлчаш ускунаси ишига аралашиш мумкин бўлмайди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей