1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
27 января, 12:12 1043 0

Хитойдан товар ташувчи автофура ҳайдовчиларидан товламачилик билан пул ундирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тинтув тергов натижасида улардан $410 минг, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, божхона ҳужжатлари олиб қўйилди.

Хитойдан товар ташувчи автофура ҳайдовчиларидан товламачилик билан пул ундирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Фото: ДХХ

ДХХ ходимлари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.

Жиноий гуруҳ аъзолари Хитой давлатидан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга импорт товарларини ташиш билан шуғулланувчи автофура ҳайдовчиларининг Тошкент вилоятида жойлашган “Яллама” чегара-божхона пости орқали ўтишлари жараёнида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни баҳона қилиб, улардан товламачилик йўли билан пул ундириб келган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноий гуруҳ сохта ҳужжатлар ёрдамида товар-моддий бойликлар импорти билан ҳам шуғулланганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ аъзоларига тегишли бўлган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 6 та манзилда тинтув тергов ҳаракатлари амалга оширилди. Натижада, улардан $410 минг, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари ҳамда божхонага оид шубҳали ҳужжатлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Айни пайтда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг икки нафар етакчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида гуруҳ фаолиятига алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей