1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 января, 09:54 377 0

“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди

Унда ўзбек тили давлат тили эканлиги ҳақидаги 1-модда 3-моддага ўтказилмоқда.

“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди
Фото: Халқ таълими вазирлиги

26 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.  

Ҳуқуқий соҳада ҳамда миллий қонунчиликда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ акс эттириш ва “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Янги таҳрирдаги лойиҳада ўзбек тили давлат тили эканлиги ҳақидаги 1-модда 3-моддага ўтказилмоқда.  

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат тилининг ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қўлланилишига, унинг ривожланиши ва оммалашувига катта туртки беради.

Муҳокамалар давомида депутатлар таълим соҳасида давлат тилининг қўлланилишини қонун даражасида белгиланиши ўзбек тили билан боғлиқ тарихий-маънавий меросни асраб, келгуси авлодларга етказилишини таъминлашга хизмат қилишини айтиб, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қўллаб-қувватлаган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей