1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 января, 09:21 359 0

175 та мактаб таълим сифати қониқарсиз бўлгани учун аккредитациядан ўтмаган – Шерматов

Сенатда халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ахбороти эшитилди.

175 та мактаб таълим сифати қониқарсиз бўлгани учун аккредитациядан ўтмаган – Шерматов
Фото: Халқ таълими вазирлиги

2021 йил 26 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлисида “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг умумий ўрта таълимга оид қисми ижроси юзасидан халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ахбороти эшитилди.

Вазирнинг ахборот беришича, 2020 йилда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган мактаб битирувчилари сони 2 баробарга ошиб, абитуриентларнинг 23 фоизини ташкил этган. Ажратилган давлат квотасининг 34 фоизини (2019 йилда – 23 %) мактаб битирувчилари эгаллаган. Шу билан бирга, умуман битирувчиси олий таълим муассасаларига кирмаган мактаблар сони 3 бараварга (2019 йилда - 2126 та, 2020 йилда – 692 та) камайган.

Шунингдек, мажлисда сенаторлар томонидан соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги таъкидланди. 

Хусусан, 2020 йилда 175 мактаб таълим сифати қониқарсиз, деб баҳоланганлиги сабабли аккредитациядан ўтмаган. Ўқувчиларнинг умумий ўзлаштириш даражаси Сирдарё вилоятида 60,7 фоиз, Тошкент вилоятида 62,4 фоиз, Жиззах вилоятида 62,7 фоиз, Андижон вилоятида 64,2 фоиз, Наманган вилоятида 64,4 фоизни ташкил этиб, республика кўрсаткичидан паст даража қайд этилган.

Назорат ишлари ўтказилган умумтаълим фанларидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси физика фанидан 54,6 фоиз, кимё фанидан 54 фоиз натижага эришган.

Бундан ташқари, педагог кадрлар қайд этган натижалар 2019 йилга нисбатан таққослаб ўрганилганда барча ҳудудларда натижаларнинг пасайганлиги кузатилган. Натижалар Тошкент вилоятида ўртача 54,2 балл, Сурхондарё вилоятида 51,7 балл, Қашқадарё вилоятида 50,5 баллни ташкил этиб, ўртача кўрсаткичлари бўйича сўнгги икки йилда ҳам республикада охирги ўринларда қайд этилган.

Мажлис иштирокчилари томонидан келгусида умумий ўрта таълим соҳасини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди ва қўмита қарори қабул қилинди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей