1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
27 января, 09:12 548 0

Талабалар орасида COVID-19 аниқлангани учун ОТМ бинолари ёпилгани рад этилди

Мутасадди вазирлик касаллик аниқланмагани ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаганини билдирди.

Талабалар орасида COVID-19 аниқлангани учун ОТМ бинолари ёпилгани рад этилди
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати баъзи ОТМ талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхоналар дезинфекция учун ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.  

ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабалари орасида айни кунларда COVID-19 аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган. 

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) талабасида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей